«ЎНГ ТОМОНИМ ИШЛАМАЙ ҚОЛГАНДИ»
Исрофил ҚАСАНОВ (Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшайди. 1959 йилда туғилган):
— Маълумотим олий, ветеринария врачиман. 2012 йили июнь ойида оғир мусибат билан инсульт дардига учраб, қон босимим 280/140 ҳолида туман тез тиббий ёрдам клиникасида уч кун реанимацияда ётдим, кейин яна 10 кун давомида умумий хонада даволандим. Орадан бироз фурсат ўтиб Бухородаги хусусий клиникаларда ҳам профилактик муолажалар олишга ҳаракат қилдим, лекин қон босимим 170/ 120 дан пастга тушмади. Ўнг томоним ишламай қолганди, ҳаётдан умидсиз, руҳан тушкунлик бор эди менда. Дориларни мунтазам ичиб юрдим.
Мен «Эргаш ота» сиҳатгоҳини аввалдан билардим. Медицинадан хабардорлигим сабабли, ўзим мантиқан ўйлаб, 2012 йил 26 декабрдан келиб даволана бошладим. Чунки бу даргоҳда инсоннинг организми, хусусан, ички органлар, қон томирлари тозаланади. Инсульт натижасида қотиб қолган ортиқча чиқиндилардан халос бўламан дея 24 кунлик муолажа.трдан кейин ўзимни анча яхши ҳис эта бошладим, қон босимим ҳам меъёрга тушди.
Ички ишончим ортганлиги сабабли 2013 йил 13 апрелдан 11 майгача яна даволандим. Буйрак, ўт меъёрида ишлай бошлади. Сийдик миқдори камайиб кетганди, у ҳам яхшиланди. Ҳаракатларим анча тикланди, руҳий тушкунлик чекинди, энг асосийси, яшашга қизиқиш пайдо бўлди. Севган ишимга, фаол ҳаётга қайтдим. Ҳозир одамлар яна уйимга келиб, «дўхтир, молим касал бўлиб қолди, кўриб қўйинг», дея мурожаат қила бошлашди. Бориб, кўриб, маслаҳатларимни бериб, яна халққа хизматимни давом эттираётганимдан беҳад хурсандман.
Энди олти ойдан кейин яна «Эргаш ота»га бормоқчиман.
Шу ўринда марказ ҳақида икки оғиз фикр айтмоқчиман. Бу даргоҳ халқ табобати билан замонавий медицина ютуқларини жамлаб, ўзига хос муолажа усулига эга дунёда ягона марказдир. Бундаги устунлик касалликлар нрофилактикаси ва даволашнинг янги усулидир. Мен врачимиз ва унинг аҳил жамоасига муваффақиятлар тилайман.
«БАРЧА КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО ЭКАН»
Омонхон САИДОВ (Самарқанд вилояти, Тайлоқ туманидан, 1943 йилда туғилган):
— Мен бундан 30 йиллар аввал буйракда тош хасталиги билан оғриганман. Уни даволаш учун нафақат юртимиз шифокорлари, ҳатто, Россия давлати пойтахти — Москва шаҳридаги тажрибали шифокорлар ҳам уринишган.
Уша пайтда Бердиқулжон тиббиёт институгида ўқиркан, шекилли. Лекин вақти келиб, ўғлим ҳам шу хасталикка учрагач, бу касалликдан шу ерда халос бўлиб, оиламиз ва қариндош уруғларимиз учун мазкур тиббиёт масканини кашф этдик.
Бундан уч йил аввал йигирма қадам юриб, оёқларим карахт бўлиб, юра олмай, ўтириб қоладиган ҳолга тушиб қолдим. Бу умуртқа поғонасидаги ўзгаришлардан бўлса керак, дея тегишли замонавий аипаратлардан ўтиб, шу йўналишдаги тиббий муассасаларда даволаниб юрдим. Натижа эса қисқа муддатли бўлади, яъни кўп ўтмай яна эски ҳолатга келиб қолардим.
Шу орада пешоб келиши ҳам камая бошлади, бир гал тўхтаб ҳам қолди. Самарқанд, Тошкентдаги таниқли шифокорлар буни простата безининг катталашиши, сийдик йўлини тўсишга сабаб қилиб кўрсатишди. Давоси расмий тиббиётда жарроҳлик йўли иканлигини, дори-дармонлар вақтинчалигини айтиб, «операция»га розилик беришимни сўрашди. Қишлоғимизда простата безини олдирган қарияларимиз аҳволини ҳисобга олиб, бу ҳақда оиламизда маслаҳатлашиб, «операция» ҳам даво йўли, лекин «Эргаш ота» тиббий марказида бир даволаниб кўришга қарор қилдим.
Тан олишим керак, турмуш ўртоғим ва қизим билан бирга биринчи келишимда бир ой даволаниб, 24 та малҳам ичдим. Қовуқдаги оғриқлар кетиб, пешоб келиши ҳам яхшиланди. Шу билан бирга оёғимнинг карахт бўлиши тўхтади, йигирма қадам юриб ўтириб оладиган одам, тўхтовсиз дам олмай юрадиган бўлдим. Бердиқулжон бир ҳафталарда менда ўзгариш сезди шекилли, ҳассамни ҳам олиб қўйиб, «шифохонамиз музейига совға қиласиз», деди. Аввалига иккиландим, ўзимда ишонч сезиб ҳассасиз юрадиган бўлдим.
Хулосам шуки, шифокорнинг малҳами, нафақат буйрак, простата бези хасталикларига, балки барча касалликларга даво экан.
«ДУНЁ КЎЗИМГА ЧИРОЙЛИ КЎРИНА БОШЛАДИ»
Ҳалима ЖАЛИЛОВА (Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги Комсарой қишлоғидан. 1954 йили туғилган, фермер):
— Ошқозон гастрити, ўт касалликлари билан 1985 йилдан буён туман шифохоналарида узоқ даволандим. Охир-оқибат уколлар ҳам аллергия бера бошлади. Ҳаловатим йўқолиб, мадорим қуриди. Бир дугонам, эртага операция қиламиз деганда, бу ерга келиб даволаниб, угидаги тошини тушириб кетганди. Уни кўриб, ганларини эшитиб ишончим ортиб, умид билан келдим. Дўхтир ўтда тош, ошқозонда, ўн икки бармоқли ичакда яллиғланиш бор, дея касалимни яшириброқ айтди, шекилли. Ўнинчи малҳамдан кейин қайт қила бошладим. Бир куни жуда ёмон аҳволда қолдим — қусаётганимда оқ нардага ўралган ёнғоқдай қаттиқ нарса тушди. Ичини очсам йиринг экан. Дўхтирга кўрсатиш хаёлимга келмабди. Ҳали ҳам сўраганим йўқ. Кейин ўтдан, жигардан тошлар, қурумлар ва яна тузлар ҳам тушди. Буларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўрганман.
Аёлнинг кўзи ёриганда дунёга ўзгача кўз билан қарайди. Мен ҳам улардан халос бўлгач, худди шу кайфиятга тушдим. Дунё кўзимга чиройли кўрина бошлади. Ҳар олти ойда профилактика учун бир марта келиб, даволаниб кетаман.