Хусусий тиббий маркази
Ish tartibi:
9:00дан 21:00гача
Дам олиш куни:
Якшанба
Акция

Установлено более 1700 кухонь! Мы работаем с 2006 года.  Работаем только по индивидуальным проектам.
Адаптируем лучшие идеи дизайнеров
под ваше пространство, вкус и бюджет. 

Home \ Бош Врач Ҳақида

Бош Врач Ҳақида

Олий тоифали шифокор, фахрий профессор Бердиқул Эргашев

 

Бош шифокор Бердиқул Эргашев Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги Уйюни қишлоғида 1967 йилда оддий меҳнаткаш оиласида дунёга келган. Оилада тўққизинчи фарзанд. Падарибузруквори Жўрақул ота болалар камолоти йўлида заҳмат чекиб, бироқ фарзандларининг бу кунларини кўролмай 1990 йилда вафот этган. Мехрибон онаси эса шириндан шакар набиралари бағрида қарилик гаштини сурмоқда.

Бердиқул 1974 йили илк бора мактаб остонасига қадам қўйиб, 1984 йилда таълим муассасасини олтин медаль ва намунали хулқ билан якунлаган. Икки йил тиббиёт институтига кириш учун тайёргарлик кўрган. 1986 йилдан Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил ола бошлайди. 1991 йили институтни битириб, Каттақўрғон шаҳрида икки йил интернатурани ўташ жараёнида жарроҳликка ихтисослаша бошлади. Устозлар ёнида туриб, турли жарроҳлик жараёнини кузатди, ўрганди, ўзи ҳам амалиёт ўтади. Лекин унга бир фикр ҳеч тинчлик бермади. Унинг илмий ёки дўхтирона атамаларини оддий сўзларга айлантириб айтадиган бўлсак, дейлик, ичакда яра мавжуд, унинг икки томонидан бир оз ичаклар билан қўшиб яра кесиб ташланди ва ичаклар яна уланди.

Тана ярадан халос бўлди! Савол: ярани келтириб чиқарган сабаб(лар) бартараф этилдими? Йўқ! Негаки жарроҳлик амалиёти ўтказилган аксарият беморларда яна бошқа хасталикларни кузатган ёш жарроҳ уларнинг давосини шарқ табобати илмидан қидир ди. Ибн Сино ва бошқа алломалар ишларига мурожаат қилди. Илмини ошириш учун, ҳатто, Чин мамлакатига бориб, шарқ табобати бўйича малакасини оширди. Машаққатдан қўрқмади, айниқса, замонавий тиббиёт «касаллик кеч аниқланди», «энди иложи йўқ» дея уйига қайтарилган оғир касалларнинг ўзи ва яқинларининг розилиги билан уларни даволашга тутинди. Кечаю кундуз улар ёнида бўлиб, сўзлари, ўз қўли билан тайёрлаган гиёҳлари, яратган малҳамидан бериб, ижобий натижаларни қўлга киритди.

Юртбошимиз фармонига кўра мустақилликнинг илк йилларида тиббий масканлар ташкил этишга ижозат берилгач, у 1993 йилдан «Эргаш ота» хусусий тиббиёт марказини ташкил қилди. Утган йигирма икки йилдан буён бу шифохонада қанчадан-қанча беморлар ўз дардига даво топди. Даво топган ёши улуғлар фарзанду набираларини дуо қилиш учун оилаларга, ишлаш лаёқатини йўқотганлар билагида куч тўнлаб касбу корига, ўқишдан сўнган болалар заковати тиниқлашиб мактабларига чиқдилар.

Бу фурсатда марказдаги хизматни, иш тартибини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш мақсадида Б.Эргашев Германия, Австрия ва Франциянинг қатор шаҳарларида тажриба ортгириб келди. Хорижнинг энг сўнгги русумдаги тиббий ташхис қўядиган замонавий техник воситаларини, саломатликка фойда берадиган турли тренажёрларни келтириб, шифо масканидаги шароитни янада яхшилаш устида фаолият кўрсатмоқда.

Турмуш ўртоғи Наргиза Файзанова ҳаётда ҳам, ишда ҳам унга ҳамроҳ. Беш нафар фарзандлари бор.

«Элга хизмат — олий ҳиммат!» Бердиқул Эргашевнинг асосий шиоридир.

 

RAXBAR_IMG_9836
RAXBAR_IMG_9829
RAXBAR_IMG_9824
RAXBAR_IMG_9811
Bizning manzil:
Ўзбекистон, Самарқанд вилояти,
КаттаҚўрғон шаҳри, Қозоқовул массиви.
Markaziga taksi buyurtma qilish uchun quyidagi telefon orqali murojaat qilishingiz mumkin: